Эрон- БАА учрашуви ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади

Эрон миллий терма жамоаси 2-9 январь кунлари БАА нинг Дубай шаҳрида йиғин ташкил этганлиги борасида хабар берган эдик.

Олинган хабарларга қараганда форс ўлкаси вакилларининг Дубайда Марокаш билан ўтказиладиган ўртоқлик учрашуви бекор қилинган. Ушбу ҳолатга Африка вакилларининг Тунис терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарор қилганликлари сабаб бўлган. 

Сўнгги хабарларга кўра, энди Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришишга муваффақ бўлган ва ушбу баҳс ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади. 

Маълумотларга қараганда, ушбу баҳсга эронлик мухлислар катта қизиқиш билан қарамоқда аммо, номаълум сабабларга кўра, 63 ёшли мутахассис ушбу ўйиннинг мухлислар кўзидан ташқарида ўтказилишига қарор қилган.

Қайд этиш жоиз, аввалроқ португалиялик мутахассиснинг мамлакат терма жамоасининг 7 нафар футболчисини йиғинлардан озод қилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!