Эрон терма жамоаси машғулотларидан эксклюзив фотожамланма
11 январь, 10:05 | 647

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан биргаликда 2018 йилги Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун курашаётган Эрон миллий терма жамоаси 2-9 январь кунлари БААда йилнинг дастлабки йиғинини ўтказди.

Бироқ бу йиғин Эрон футболида турли хил баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Даставвал, Эрон терма жамоасининг Марокашга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинган бўлса, кейинроқ “Персополис” клубининг бош мураббийи Бранко Иванкович Эрон терма жамоасининг навбатдан ташқари машғулотларини кескин танқид остига олди.

Шу сабабли, Карлуш Кейруш терма жамоада тўп сурадиган “Персополис” клубининг барча аъзоларини машғулотлардан четлатиб юборди. Бу ҳам етмаганидек, Эрон терма жамоаси бош мураббийи ўз лавозимидан бўшаш тўғрисида Эрон Футбол Федерацияси Президенти номига ариза ёзди ва ўз юртига кетишга тайёргарлик кўра бошлади.

Аммо тез орада бу ҳолат жаноб Кейрушнинг навбатдаги ҳийласи эканлиги маълум бўлди. Ҳар доим ўз фикрини бошқаларникидан устун қўядиган 63 ёшли мураббий ўз лавозимида қолди ва у бир ҳафталик таътилдан сўнг Эрон терма жамоасида ўз фаолиятини давом эттиради.

Қуйида Эрон терма жамоасининг 2-9 январь кунлари БААда ўтказган машғулотларидан фото-жамланмани тақдим этамиз.

Фото-жамланма SPORTS.uz ахборот портали учун, эронлик (ҳамкор) фотомухбиримиз томонидан тақдим этилди.

Теглар Эрон терма жамоаси Карлуш Кейруш эксклюзив фотожамланма Улашиш = 0) {idesc = '';}if(idesc!=''){if(ititle!='')ititle=ititle+'';idesc=''+idesc+'';}}$.fancybox.open({href:isrc,beforeLoad:function(){this.title=ititle+idesc;},});});});})(jQuery);(function($) {$(function() {$("#ad-gallery_cke_61axovo9_slideShow").on("click",".ad-image",function(){var imgObj =$(this).find("img");var isrc=imgObj.attr("src");var ititle=null;var idesc=null;var iname=isrc.split('/');iname=iname[iname.length-1];var imgdescid=$(this).find(".ad-image-description");if(imgdescid){ititle=$(this).find(".ad-description-title");if(ititle)ititle=ititle.text();idesc=$(this).find("span");if(idesc)idesc=idesc.text();if(idesc!=''){var url=window.location.href.trim();if (idesc.indexOf('IMAGE_LINK_TAB:') >= 0) { idesc = idesc.substring(15).trim(); if (url != idesc) window.open(idesc,'_blank');} else if (idesc.indexOf('IMAGE_LINK_PAR:') >= 0) { idesc = idesc.substring(15).trim(); if (url != idesc) window.open(idesc,'_self');}}}});});})(jQuery);(function($) { $('head').append(''); })(jQuery);(function($) {$(function() { var galleries = $('#ad-gallery_cke_61axovo9_slideShow').adGallery({loader_image: '/ckeditor/plugins/slideshow/3rdParty/ad-gallery/loader.gif', width:false, height:300, start_at_index: 0, animation_speed: 500, hooks: { displayDescription: function(image) {}}, update_window_hash: false, effect: 'resize', slideshow: { enable: true, autostart: false, start_label: 'Démarrer', stop_label: 'Arrêter', speed: 5000}});});})(jQuery); Фото-жамланма SPORTS.uz ахборот портали учун, эронлик (ҳамкор) фотомухбиримиз томонидан тақдим этилди. " data-image="/fileman/Uploads/TheSokhibov/International/Asia/Iran_National_Team_Training_Camp.jpg" data-size="s" >

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002