FA Деле Аллини ҳимоя қилиш учун ФИФАга видео юборди

Англия футбол ассоциацияси (ФА) мамлакат терма жамоаси ярим ҳимоячиси Деле Алли тартиб-интизом қўмитаси томонидан жазоланмаслиги учун ФИФА билан боғланди.

Қайд этиш лозимки, “Тоттенхэм” футболчиси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Словакия (2:1) терма жамоасига қарши баҳсда ўрта бармоғини кўрсатди. Бу эса тўғридан-тўғри трансляцияда намойиш этилди.

Учрашув якунланганидан сўнг Алли ушбу вазият учун узр сўради. Унинг сўзларига кўра бу ишора ҳакамга ҳам, рақиб футболчисига ҳам қарата кўрсатилмаган. Балки, жамоадоши Кайл Уокерга таалуқли бўлган.

Шундан сўнг ФА футболчининг сўзларини тасдиқловчи видеони ФИФАга юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!