ФИФА “Челси”га трансфер тақиқи қўйиши мумкин

ФИФА охирги 8 йилда учинчи марта “Челси”га қарши 18 ёшдан кичик футболчиларнинг трансферлари борасида иш очди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, дастлабки суриштирув 2009 йилда “Ланс” футболчиси Гаэль Какутанинг трансфери бўлганди. Ўшанда “аристократлар”га икки транфсер ойнаси вақтида янги футболчи сотиб олиш тақиқи қўйилганди. Бироқ клуб Спорт арбитраж судига апелляция бериб, унда ғолиб чиққанди.

Ўтган йил «Челси» ҳужумчиси Бертран Траоре ФИФА эътиборига тушиб қолди. У ҳеч қандай огоҳлантиришларсиз учрашув қайдномасига киритилган. Ҳозирги суриштирувга нима сабаб бўлгани ҳақида хабар йўқ.

“Челси” матбуот хизмати клуб эса барча футболчиларни ФИФА регламентига биноан сотиб олганлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА сўнгги марта “Атлетико”ни жазолаганди. “Матрасчилар” иккита трансфер ойнаси вақтида ҳеч кимни сотиб олишмади. Мадридликлар учун ушбу тақиқ 2018 йил январь ойида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!