ФИФАнинг 2016 йил рамзий терма жамоаси интернетда тарқалиб кетди (фото)

 

Хабарингиз бор, ФИФА ҳам йили мавсумнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқади.

Ўтган мавсумнинг рамзий терма жамоаси тақдирлаш маросими бошланмасидан олдин интернетда тарқалиб кетди.

Маълум бўлишича, ФИФАнинг 2016 йил рамзий терма жамоаси қуйидагича кўринишга эга бўлади.

Мануель Нойер (“Бавария”) – Серхио Рамос (“Реал”), Жерар Пике (“Барселона”), Тиаго Силва (ПСЖ), Марсело (“Реал”) – Тони Кроос, Лука Модрич (ҳар иккиси ҳам “Реал”), Андрес Иньеста (“Барселона”) – Криштиану Роналду (“Реал"), Лео Месси, Неймар (ҳар иккаласи “Барселона”).

Эслатиб ўтамиз, ушбу тақдирлаш маросими 9 январда бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!