FUNNY KIDS-2017. "Локомотив" гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади

Аввал хабар берганимиздек жорий йилнинг 23-24 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида футбол бўйича "FUNNY KIDS-2017" халқаро болалар турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини Тошкентнинг "Локомотив" болалар футбол клуби ҳимоя қилмоқда. SPORTS.uz интернет-ахборот поратлига маълум бўлишича 2010 йилда туғилган болалардан иборат ё "темирйўлчилар"  мусобақанинг "А" гуруҳидан жой олишди.

Дастлабки ўйинда Санкт-Петербургнинг "Зенит" клубидаги тенгдошларига 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишганига қарамай, кейинги 2та учрашувни ("Крикет" 2:0 ва "Зенит2" 1:2) ўз фойдаларига ҳал қилишиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишди.

Мусобақани сайтимиз орқали кузатишда давом этинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!