Фалькао ҳали ҳеч ким уддалай олмаган натижани қайд этди

15 май, 09:30 445

Фалькао ҳали ҳеч ким уддалай олмаган натижани қайд этди

Франциянинг “Монако” клуби форварди Радамель Фалькао кеча бўлиб ўтган “Лилл”га қарши баҳсда дубл қайд этиб, жамоаси ғалабасига муҳим ҳисса қўшди. Шу билан бирга у шу куни чемпионатдаги голлари сонини 21тага етказиб олди.

Айтиш лозимки, колумбиялик футболчининг бу голлари уни Европа футболи тарихига мухрлади. Боиси, Фалькао кўҳна қитъанинг кучли олти чемпионатига кирадиган лигаларнинг 3тасида бир мавсумда 21тадан кўп гол уришни уддалаган биринчи футболчи бўлди.

У бундан аввал Испанияда “Атлетико” сафида иккита мавсумда 24 ва 28тадан гол урган. 2009/10 йилги мавсумда эса “Порту” сафида Португалия чемпионатида 25та гол уришга эришган.