Фаррух Шотурсунов "Андижон"га қайтди

 

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда таркибга ҳужумчи келиб қўшилиши кутилаётган эди. Якунда бу - Фарруҳ Шотурсунов бўлиб чиқди. Иқтидорли футболчи куни-кеча «Андижон»дан тушган таклифни қабул қилиб, клуб ихтиёрига етиб келди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишча, айни дамда Шотурсунов машғулотларда иштирок этмоқда. Бугун «Норин»га қарши баҳсда мураббийлар Фарруҳни иккинчи бўлимда майдонга туширишди. Ўз навбатида ҳужумчи аввалига битта голли пас ошириб, кейин ўз ҳисобига дубл ёздириб қўйди. 

Андижонлик мухлисларга яхши маълумки, Фарруҳ Шотурсунов 2015 йилги мавсумда ҳам «Андижон» учун тўп тепганди. Унинг сўнгги жамоаси Бекободнинг «Металлург» клуби бўлганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!