Филипп Лам Гвардиола билган ҳақиқий афсона

“Бавария” клуби собиқ мураббийи Хосеп Гвардиола яқинда фаолиятига нуқта қўйган Филипп Лам борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

– Филипп Лам мен бирга ишлаган футболчилар орасида энг ақллиси эди. У ҳар юоим яхши ўйнайди. Ҳақиқий сардор, том маънодаги афсона. У менга “Бавария”нинг қандай жамоа эканлигини нафақат майдон балки, майдон ташқарисида ҳам тушиниб олишимга ёрдам берди, – дейди “Манчестер Сити” бош мураббийи мюнхенликлар расмий сайтига берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, Лам “Бавария” сафида 22 йил давомида барча мусобақаларда 652 та ўйинда майдонга тушиб,  22 та гол,  78 та самарали пасга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!