Флорентино Перес: Ҳеч ким Роналду борасида таклиф билан чиқмади

20 июнь,2017, 10:25 534

Флорентино Перес: Ҳеч ким Роналду борасида таклиф билан чиқмади

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси президенти Флорентино Переснинг айтишича, клуб ҳужумчиси Криштиану Роналду бўйича ҳеч кимдан таклиф келмаган.

“Ҳеч ким бизга Роналду ёки бошқа футболчи борасида таклиф билан чиқмади. Роналду бу ерда ҳаммадан муҳим ва ҳаммадан кучли”, – деди Перес.

“Реал” президенти португалиялик футболчининг Мадрид клубидан кетиш қарорига ўз муносабатини билдирди.

“Барчасини газеталарда ўқидим. Бу муаммога ечим ҳозирча йўқ. Унда амал қилиб турган шартномаси бор, у “Реал” аъзоси ҳисобланади. У билан гаплашиб олгандан сўнг барчаси аниқ бўлади”, – дейди Флорентино Перес.