Флойд Мейвезер қачон фаолиятини якунлашини маълум қилди

10 август,2017, 12:35 897

Флойд Мейвезер қачон фаолиятини якунлашини маълум қилди

Америкалик боксчи Флойд Мейвезер ESPN каналига берган интервьюсида қачон фаолиятини якунлашини маълум қилди. Pound-for-pound собиқ етакчисининг сўзларига кўра, унинг кейинги жангги фаолиятидаги сўнггиси бўлади.

Йўқ. Етади. Ҳеч қандай Альварес билан Головкин бўлмайди! Мен Эл Хэймонга қўл бериб, Макгрегор билан бўладиган жангдан сўнг фаолиятимни якунлашимни айтдим Мен бу ваъдамни бажараман.Мен Мэнни Пакьяо билан жангдаги ҳаракатларим учун мухлислардан қарздорман. Аммо Конор Макгрегор билан тўқнашувда улар хурсанд бўлишади, – дейди Флойд.

Эслатиб ўтамиз, Мейвезер - Макгрегор жанги 27 август куни (Тошкент вақти билан), Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.