Фомин “Саҳам” билан келиша олмади

Хабарингиз бор, ўтган мавсумни “Бухоро” клуби сафида ўтказган ҳимоячи Максимилиан Фомин Уммоннинг “Саҳам” клуби сафида кўрикдан ўтаётганди. Бу ҳақда олдинроқ маълум қилгандик.

Олинган сўнгги маълумотга қараганда, 23 ёшли футболчи кейинги мавсумни уммонликлар сафида бошламайдиган бўлди. SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, клуб ва футболчи шартнома борасида бир тўхтамга келолмаган.

Қайд этиш жоиз, Фомин Уммон клуби сафида “Ал-Тавон”га қарши ўтказилган назорат баҳсида майдонга тушганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!