Максимилиан Фомин Уммон клуби сафида кўрикдан ўтмоқда
Ўтган мавсумни “Бухоро” клубида ўтказган ҳимоячи Максимилиан Фомин кейинги мавсумдан легионерга айланиши мумкин.
SPORTS.uz порталига маълум бўлишича, 23 ёшли футболчи айни пайтда Уммоннинг “Саҳам” клуби сафида кўрикдан ўтмоқда.
Олинган хабарга қараганда, футболчи клуб сафида Саудия Арабистонининг “Ал-Тавон” клубига қарши майдонга тушган ва ушбу баҳсда уммонликлар 3-0 ҳисобида мағлубиятга учрашган.
Қайд этиш жоиз, айни пайтда “Саҳам” Уммон чемпионати турнир жадвалида 5 ғалаба, 3 дуранг ва 5 та мағлубият билан 18 очко жамғарган ҳолда, 6 ўринни банд этиб турибди.
Фикрлар