Фото: "Барселона" афсонаси хотини билан Тошкентга етиб келди

 

 

“Барселона” жамоаси афсонаси, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири Карлес Пуйоль бугун, тонг саҳарда Тошкент шаҳрига етиб келди.

Sports.uz нашрига маълум қилинишича, Пуйоль Ўзбекистонга турмуш ўртоғи Ванесса Лоренцо билан бирга ташриф буюрди.

Эслатиб ўтамиз, бугун пойтахтдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Карлес Пуйоль билан матбуот анжумани бўлиб ўтади. Тадбир соат 11:00 да старт олади.

Шунингдек, Европа ва жаҳон чемпиони соат 17:00 да бошланадиган “Пахтакор” – “Олмалиқ” ўйинига ташриф буюради.

Фото: ЎФФ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!