Франция – Австралия. Превью

Хабарингиз бор бугун ЖЧ-2018нинг “С” гуруҳи учрашувларига старт берилади. Гуруҳнинг илк учрашувида эса Франция Австралияга қарши баҳс юритади.

Қозон шаҳридаги “Казань Арена”да бўлиб ўтадиган ўйинни Андрес Кунья бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Қайд этиш лозимки, ушбу жамоалар ҳозиргача бирон марта мундиалларда ўзаро тўқнаш келишмаган. Уларнинг ягона расмий учрашуви эса 2001 йилги Конфедерациялар кубогига тўғри келади. Ўшанда “соккерузлар” Роже Леммернинг ягона голи эвазига “учранглилар” устидан зафар қучишган.

Франция ҳамда Австралиянинг сўнгги тўқнашуви эса 2013 йилнинг 11 октябрида бўлиб ўтган. Парижда бўлиб ўтган ўртоқлик мақомидаги ушбу баҳсда французлар 6:0 ҳисобида устун келишган.

Таъкидлаш керакки, Франция сўнгги 10та беллашувдан 6тасида ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган. Австралия эса сўнгги 10та учрашувнинг фақат 2тасида (31.08.2017 – Япония 2:0, 23.03.2018 – Норвегия 4:1) мағлубиятга учраган ҳолос.

Қуйида ҳар иккала терма жамоанинг бугун майдонга тушиши мумкин бўлган асосий таркиб футболчилари билан танишиб олишингиз мумкин.

ЖЧ-2018 "С" гуруҳи. 1-тур.

Франция – Австралия

Стадион: "Казань Арена" (Қозон, Россия) 15:00

Бош ҳакам: Андрес Кунья (Уругвай)

Франция: Льорис – Сидибе, Варан, Умтити, Менди – Матюиди, Канте, Погба – Мбаппе, Дембеле, Гризманн.

Австралия: Райан – Ридсон, Миллиган, Сэйнсбери, Бехич – Йединак, Муй, Рогич – Круз, Леки, Кэхилл.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!