Францияда мавсумнинг энг яхши мураббийи ким бўлди?

 

Франция чемпионатининг жорий мавсум якунланишига 1 тур қолганида ушбу мавсумнинг энг яхши футболчиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

“Монако” устози Леонардо Жардим Франция чемпионатининг 2016/17 йилги мавсумида энг яхши мураббий деб тан олинди. Айни вақтда жамоа мамлакат чемпиони бўлиши жуда яқин турибди.

“Монако” битта ўйинда зафар қучса, Франция чемпионига айланади. Шунингдек, тажрибали мутахассис қўли остида “Монако” ЕЧЛ ярим финалига қадар етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!