Футзал: “Металлург” ва “Ардус” ярим финалга йўл олди

23 март, 15:28 289

Футзал: “Металлург” ва “Ардус” ярим финалга йўл олди


Бугун футзал бўйича XXI Ўзбекистон кубогининг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда. 1/4 финалнинг дастлабки баҳсида Бекободнинг "Металлург" ва Бухоронинг "Когон" жамоалари ўзаро беллашишди.

Унда Николай Одушев бошчилигидаги бекободликлар ғалаба қозонишди ва дастлабки ярим финалчига айланишган бўлса, 1/4 финалнинг иккинчи баҳсида "Ардус" ва "Ўзсаноатқурилишбанк" жамоалари мухлисларга ҳақиқий футзал шоусини намойиш этиб беришди.

Голларга бой ўтган қизиқарли ва жуда ҳам кескин ўйинда "Ардус" ғалабани ўз томонига оғдира олди ва ярим финалга йўл олди, дея хабар беради ЎФУ матбуот хизмати.

Ўзбекистон кубоги
Чорак финал, 23.03.2017
"Ўзбекистон" спорт мажмуаси

"Металлург" - "Когон" 2:0
Голлар:
И.Юсуфжонов 14, М.Файзуллаев 40.


"Ардус" - "Ўзсаноатқурилишбанк" – 7:5
Голлар:
А.Умаржонов 5, 26, Д.Чориев 11, 29, 37, А.Аминов 14, Г.Исмоилов 24 (автогол) - А.Мусабаров 1, Д.Абдураҳмонов 15 (автогол), Ф.Қодиров 16 (пен.), А.Ғаниев 17, Ф.Мирюнусов 21.