Ғаллаоролда Фурқат Уролов хотирасига республика футбол турнири ўтказилди


Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани “Ғаллаорол” БЎСМ ташаббуси билан биринчи лиганинг “Ғаллакор” мураббийи Уролов  Фурқат Фарҳодович хотирасига бағишланган 2005-2006 ёшдаги болалар ўртасида футбол бўйича республика турнири бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг 13-болалар жамоалари қатнашди.

1. Ғаллаорол БЎСМ жамоаси
2. “Одил жуниор” Наманган
3. “Қизилқум” Навоий
4. Бухоро БЎСМ
5. “Ўз Донг-Жу” Андижон
6. Андижон БЎСМ
7. “Навбаҳор” Наманган
8.  “Марғилон” Фарғона
9. Янгиер футбол интернати А таркиб
10. Янгиер футбол интернати Б таркиб
11. Жиззах футбол интернати
12. “Локомотив  БФК” Гулистон
13. Гулистон БЎСМ

14-18 июни кунлари  давом этган турнирда 200 нафардан ортиқ болалар қатнашдилар. Финалда эса “Ғаллаорол БЎСМ “ тарбияланувчилари  ҳақли рашишда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни эса “Гулистон БЎСМ” тарбияланувчилари эгаллади. Фахрли 3 ўринни эса “Одил жуниор” ва “Янгиер футбол интернати” тарбияланувчилари эгаллашди. 

“Тарбияланувчиларимизда ўйин амалиёти бўлишини истаймиз ва бу турнирлар,мусобоқаларимиз фақат ёш авлоднинг спортга бўлган меҳрини ошириш,келажакда терма жамоалар учун етук футболчиларни етказиб беришга қаратилган”-дейди Ғаллаорол БЎСМ футбол мураббийи Бахриддин Раҳмонқулов. Ўз ўз сўзида келажакда кўпроқ анашундай турнирларни ташкил этиши ҳақида таъкидлаб ўтди. Шу ўринда “Ғаллакор ” бош мураббийи Уролов Фурқат  оламдан ўтгани ҳақида чуқур таъзия билдиришини ва унинг меҳнатлари ва хотираси абадий эканлигини айтиб ўтди. 

Қуйида турнирнинг ёпилиш маросимидан фотогаллереяни томоша қилишингиз мумкин. 

Дилдора Холбоева Жиззах шахридан махсус

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!