Гамбург-2017: Қозоғистонлик боксчи мағлуб бўлди. Бироқ…

  • 29 август, 2017, 10:25
  • 0
  • Бокс

Яхши биласиз, айни кунларда Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Кеча биринчи давра ўйинларида 69 кг вазн тоифасида иштирок этган қозоғистонлик Аблайхан Жусупов италиялик Винченцо Мажакапрега қарши рингга чиқди.

Учинчи раунд ўрталарида қозоғистонлик боксчининг юзида ёриқлар пайдо бўлди ва ўйин тўхтатилиниб, италиялик боксчига ғалаба ёзилди.

Бироқ бироздан сўнг, Қозоғистон томони бу қарорни қайта кўриб чиқишга эришди. Кейин Жусупов қайта текширувдан ўтди хамда жангни давом эттира олиши маълум бўлди.

Бироқ ҳакамлар жанг тўхтатилган вақтда Жусупов 4:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган бўлгани боис, ғалабани айнан қозоғистонлик боксчига тақдим этишди.

Агарда, Жусупов чорак финалдан ҳам муваффақиятли ўтса, 69 кг вазн тоифасида кураш олиб бораётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов билан финал учун жанг қилиши мумкин бўлади.

Албатта, бунинг учун ҳар иккала боксчи чорак финалда ғалаба қозониши лозим бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!