Гамбург-2017: Россия термаси устози узр сўради

3 сентябрь,2017, 22:48 1960

Гамбург-2017: Россия термаси устози узр сўради

Кеча 8 кун давом этган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилган бу йилги чемпионатда Россия терма жамоаси 1999 йилдан буён илк бор олтин медалсиз қолиб кетди.

Ушбу чемпионат олдидан Россия терма жамоасини Эдуард Кравцов қабул қилиб олган эди. Россиялик мутахассис бундай қониқарсиз натижа учун узр сўради.

“Қадрли россиялик бокс ишқибозлари, терма жамоамизнинг ушбу жаҳон чемпионатидаги муваффақиятсиз натижалари учун сизлардан узр сўрайман. Бундай натижада ҳакамлар ёки кимларнидир айбламоқчи эмасман.

Бу бугун юзага келган муаммо эмас. Бу Федерациямизнинг йиллар давомида нотўғри иш олиб борганлигининг натижасидир”, – деб ёзиб қолдирди Кравцов ўзининг “Facebook”даги расмий саҳифасида.