Гамбург-2017: Турсуновни мағлуб этган Тишенко жангдан сўнг нималар деди?

  • 1 сентябрь, 2017, 23:58
  • 0
  • Бокс

Кеча Германиянинг Гамбург шаҳрида кечаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳсларига старт берилди. 91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Санжар Турсунов ушбу босқичда россиялик Евгений Тишенкога ҳакамлар хулосасига кўра, мағлуб бўлган эди.

Мазкур жангдан сўнг, Россия Бокс Федерацияси Евгений Тишенконинг жанг тўғрисидаги фикрларини келтириб  ўтди.

“Мен рақибимни яхши сездим. 3-раундда ҳам кучим қолган эди. Менга ушбу ЖЧда ўтказган жангларим орасидан айнан мана шу баҳс маъқул бўлди. Психолигик нуқтаи назардан ушбу чемпионат энг қийини бўлмоқда. Умид қиламанки, финалда мухлисларга чиройли бокс туҳфа этаман”, – деб айтиб ўтди Тишенко.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!