Гамейро тўрт дақиқада тарихни янгилади

 

Испания чемпионатининг 23-турида "Атлетико" ҳужумчиси Кевин Гамейро 62-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди ва "Спортинг Хихон" дарвозасига кетма-кет учта гол урди.

Бу голлар 29 ёшли ҳужумчини Испания чемпионатида энг тезкор "хет-трик" қилган футболчига айлантирди. Учта гол уриш учун Гамейро тўрт дақиқаю 43 сония сарфлади.

Испания чемпионатининг аввалги рекорд кўрсакткияси Давид Вильяга тегишли бўлиб, 2006 йилги мусобақада испан ҳужумчиси "Атлетик"дарвозасига учта голни 4 дақиқю 47 сония ичида урган эди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!