Германия Конфедерациялар кубоги ғолиби

Ҳозиргина Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Зенит-Арена” стадионида Конфедерациялар Кубоги финал ўйини якунига етди.

Бош соврин учун финаалда Чили хамда Германия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Ларс Штиндл томонидан киритилган ягина гол немисларга ғалаба олиб келди ва Германия ўз тарихида илк бор Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиқди.

Конфедерациялар Кубоги. Финал

Чили – Германия 0:1 (0:1, 0:0)

Гол: 0:1 – 20 Штиндль.

Чили – Браво, Медель, Босежур, Хара, Видаль, Арангис (Сагаль, 81), Варгас (Пуч, 81), Эрнандес, Санчес, Диас (Валенсия, 53), Исла.

Германия – тер Стеген, Мустафи, Рюдигер, Хектор, Гинтер, Руди, Киммих, Горетцка (Зюле, 90), Дракслер, Штиндль, Вернер (Джан, 79).

Огоҳлантиришлар: Киммих (59), Видаль (59), Хара (65), Варгас (75), Джан (90), Браво (90), Руди (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!