Гиггз: Рэшфорд ва Жезус ўртасида ажойиб ўйин бўлади

14 ноябрь,2017, 20:05 272

Гиггз: Рэшфорд ва Жезус ўртасида ажойиб ўйин бўлади

“Манчестер Юнайтед” собиқ  ярим ҳимоячиси ва мураббийи Райан Гиггз англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ва бразилиялик юлдуз Габриэле Жезус ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди дея ҳабар бермоқда Sky sports нашри.

- Ўйлашимча, Англия ва Бразилия баҳсида Рэшфорд ва Жезус қарамақаршилигини кўриш жуда қизиқарли бўлади. Менимча бу икки ҳужумчиларнинг ўйин жиҳатдан  “ажойиб” дея таърифлаш мумкин.

Шуни таъкидлашим лозим, Жезус ва Рэшфорд ўйинлари ўртасидаги фарқ унча катта эмас. Маркус ҳимоячиларга қарши ўзини яхши кўрсата билади, шу қатори Габриэле зарбалар бўйича яхшироқ.

Эслатиб ўтмоқчиман Рэшфорд билан “Манчестер Юнайтед” сафида бирга шуғулланганман ва унинг қандай истеъдод эгаси эканлигини биламан.

20 ёшли футболчи меҳнат кашлиги сабабли  “қизил иблисларнинг” асосий элементига айланишга улгурган ва бугунги кунга келиб “Юнайтед” раҳбарияти Маркусни бошқа бир юлдузга  алмаштиришмаган бўларди.

Мен бразилиялик ҳужумчининг ўйинларини яқиндан туриб томоша қилмаганман, лекин шуни айтишим мумкинки у ўз  қобилиятини аллақачон  исботлаган, - дейди уэльслик юқорида кўрсатилган нашрга берган интервьюсида.

Маълумот учун, “шаҳарликлар” таркибида тўп сурадиган Габриэле 10 учрашувда майдонга чиққан ва рақиб дарвозасини 7 марта ишғол этган, шу мобайнда “МЮ” ҳужумчиси 11 учрашувда майдонга чиқиб, рақиб дарвозасига 3 тўп киритган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.