Ғолиб ва совриндор боксчиларимиз эртага Тошкентга қайтиб келишади

  • 17 апрель, 2018, 14:31
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Францияда ташкил этилган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этиб, олтита олтин ва биттадан кумуш ҳамда бронза медалларини қўлга киритишди.

Ушбу турнирда дунёнинг 24 давлатидан келган 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари ўзаро рақобатлашди. Осиё қитъасидан фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси қатнашган.

Эртага боксчиларимиз Тошкентга қайтиб келишади. Улар 18 апрел куни тонгги соат 07:20да етиб келишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!