Голландия термаси қийин аҳволда қолди

Голландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин Стротман ЖЧ-2018 саралашида жамоасининг ҳал қилувчи ўйинларида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Голландия  терма жамоаси расмий сайти хабар бермоқда.

“Рома” футболчиси жароҳати боис, Беларусь(7 октябр) ва Швеция(10 октябр)га қарши баҳсларда иштирок эта олмайди. Голландия терма жамоаси бош мураббийи Дик Адвокат эса унинг ўрнига ҳеч кимни чақирмасликка қарор қилди.

Маълумот учун, Голландия терма жамоаси саралаш баҳслари якунига етишига икки тур қолганида 13 очко билан 3-ўринда бормоқда. Иккинчи ўринда Швеция(16), биринчи ўринда эса Франция(17 очко) бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!