1026 0

Ўрта вазн тоифасининг WBA (Super), IBO, WBC ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби қозоғистонлик Геннадий Головкин (37−0, 33 КО) мексикалик Сауль “Канело” Альварес (49−1−1, 34 КО) билан бўладиган жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Мазкур қарама-қаршилик 16 сентябрь кун Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

canelo_golovkin

Мен “Канело”дек рақиб билан жангни 20 йил кутдим. Альварес шу вақтгача мен тўқнаш келган боксчилардан фарқ қилади. У буюк жангчи ва буюк чемпион. 16 сентябрь куни биз ажойиб бокс шоусини ташкил қилиб берамиз, — дея Головкиннинг сўзларини келтиради ESPN нашри.

Жанг 20 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган T-Mobile аренасида бўлиб ўтади. Барча чипталар аллақачон сотиб бўлинган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98