“Гранада” собиқ устози расман Жазоир термасига бошчилик қиладиган бўлди

Бир неча кун муқаддам Испаниянинг “Гранада” жамоаси бош мураббийлигидан кетган Лукас Алькарас расман Жазоир терма жамоасига устози этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар бермоқда.

Аввалроқ бу лавозимга «Депортиво», «Севилья», «Атлетико» ва «Вильярреал» клубларида фаолият олиб борган мутахассис Хоакин Капарроснинг номзоди илгари сурилаётган эди.

Маълумот учун, Жазоир терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида ҳозиргача 2та учрашув ўтказган ва бор йўғи 1 очко тўплашга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!