Гризманн умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

Мадриднинг “Атлетико” клуби форварди Антуан Гризманн жароҳатидан фориғ бўлиб, жамоасининг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Энди Гризманн 16 декабрь куни Ла Лиганинг 16-турида “Алавес”га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олади.

Эслатиб ўтиш лозимки, франциялик футболчи жароҳати сабаб 16-турда “Бетис”га (1:0) қарши бўлиб ўтган ўйинни ўтказиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!