Гризманндан умидини узган “МЮ” “Вердер” ҳужумчисини қўлга киритмоқчи

2 июнь, 10:21 215

Гризманндан умидини узган “МЮ” “Вердер” ҳужумчисини қўлга киритмоқчи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Вердер” клуби ҳужумчиси Макс Крузега қизиқиш билдирмоқда.

Фақат, Крузенинг хизматларига “қизил иблислар”дан ташқари “Боруссия” ҳам қизиқиш билдирмоқда. Дортмунд клуби Обамеянгнинг ўрнига Максни олиб келишни режалаштиришган. Бундан ташқари, Хитойнинг «Тяньцзинь Цюаньцзянь» жамоаси ҳам уни ўз сафида кўришни истамоқда.

Якунланган мавсумда Крузе Бундеслигада 23 та ўйин ўтказди ва 15 та гол уриб, 7 та голга ассистентлик қилди.