Бу футболми ёки американча футбол ёхуд АПЛ тарихидаги энг қўпол футболчилар
Футбол – контактли спорт тури бўлиб, рақиблар билан тўқнашув юзга келиши табиий бир холдир. Бироқ шундай футболчилар борки, улар ўзларининг қўпол ўйинлари билан қолганлардан ажралиб туришади. Қуйидаги мақоламизда эса айнан қўпол ҳаракатлари сабаб, АПЛда ҳакамлар томонидан энг кўп қизил карточка билан “сийланган” футболчилари билан таништирамиз.
>>Роналду қўйган кечаги рекорд. Месси ундан оша оладими?
>>Рақибларни тўпга қушиб отадиган “тўпчилар”
>>“Реал”га муҳлислик қилувчилар буни билишлари керак!
Данкан Фергюсон – 8 та четлатиш
Фаолиятининг катта қисмини “Эвертон”да ўтказган “катта Данк” ҳужумчи бўлсада, қизил карточкалар сони бўйича унча-мунча ҳимоячиларга “дарс” беришга қодирдир. Фергюсон “ирислар” билан Англия кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқишга муваффақ бўлади. Айтганча, Данкан АПЛда “Эвертон”дан ташқари “Ньюкасл”да ҳам тўп сурган.
>>Месси хали ета олмаган, Роналду эса шахдам одимлаётган рекорд ҳақида
Патрик Виейра – 8 та четлатиш
Ҳозирги кунда “Нью-Йорк Сити” клубида бош мураббий бўлиб ишлаётган Патрик Виейра амплуаси бўйича ярим ҳимоячи саналади. Умуман Виейра барчамизга “Арсенал”даги ўйинлари билан танилган. Айнан “канонирлар” сафида 9 йил фаолият юритган Виейра юқоридаги карточкаларнинг деярли барчасини айнан “канонирлар” таркибида олган. Футболчилик фаолиятини эса 2011 йил “Манчестер Сити”да якунлаган.
>>Буффон ета олмаган рекорд ҳақида
Ричард Данн – 8 та
Ричард “Манчестер Сити”, “Астон Вилла”, КПР” ва “Эвертон” каби жамоаларда тўп сурган. Анчагина жуссаси бақувват бўлган Данн рақибларга нисбатан тажовузкор ҳаракатларни амалга оширар эди. Ирландиялик футболчи 2009 йилнинг январ ойида “Уиган” билан баҳсда майдондан четлатилади. Бу унинг АПЛдаги саккизинчи “қизили” эди. Эътиборлиси, Ричард нафақат карточкалар бобида, балки, автоголлар борасида ҳам “мақтана” олади.
Ли Каттермол – 7 та
Бугунги кунда “Сандерленд”да фаолият юритаётган Каттермол ҳам ярим ҳимоячи саналади. Фаолияти давомида “Уиган” ва “Мидлсбро”да ҳам ўйнаган футболчига ҳакамлар 7 бор “қизил” кўрсатишган. Каттермолнинг ёши ва амалдаги шартномасини инобатга оладиган бўлсак, бу борада хали янада “ўсиши” мумкин.
>>“У Мессидан ҳам кучли бўлади” ёхуд Мбаппенинг ажойиб натижалари ҳақида
Рой Кин – 7 та
Кин умуман ўзга олам футболчиси эди. Киннинг яккакурашлардаги хавфли ҳаракатлари туфайли футболчилар у билан баҳсга киришишга хадиксирашар эди.
Винни Жонс – 7 та
Жонс бутун фаолияти давомида 12 бор майдондан четлатилган. Унинг фаолиятида хаттоки, майдонга тушганидан 3 сония ўтибоқ, сариқ карточка олган ҳолатлар ҳам йўқ эмас.“Суяк синдирар” Винни Жонс яхшиямки, кино оламига ўтиб кетди. Бўлмаса, яна қайсидир футболчини “майиб” қилиб қўйиши ҳеч гап эмас эди.
Алан Смит – 7 та
“Лидс” таркибидаги ўйинлари билан машхурликка эришган Смит бўй-басти у қадар катта бўлмасада, агрессив ҳаракатларни амалга оширишни яхши кўрар эди.
Тавсия этамиз:
- Ҳакамлар “Барселона”га ён босади(ми)
- Роналду – афсона! Қаршимисиз? Исботлаймиз!
- ЕЧЛда “Бавария”га энг кўп гол киритган футболчилар
Шаҳзод Холбоев тайёрлади
Фикрлар