Гвардиола "Барселона"нинг асосий дарвозабонини сўраяпти

22 март,2017, 14:00 605

Гвардиола

 

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўтган йили ёзда "Барселона"дан Клаудио Бравони олиб келганди. Бироқ чилилик дарвозабон мухлиму мутахассислар ишончини оқлай олмади.

Энди Хосеп Гвардиола "Барселона" дарвозасини қўриқлаётган германиялик Марк-Андре тер Штегенни чақирмоқда.  Манчестерликлар 24 ёшли дарвозабон учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Бундан ташқари, "Манчестер Сити" раҳбарлари "Интер" посбони Самир Ханданович учун ҳам курашмоқда.

SPORTS.uz