Гвардиолага вазиятни тўғрилаш учун вақт керак

17 апрель, 21:10 395

Гвардиолага вазиятни тўғрилаш учун вақт керак


“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчиларнинг ўйини борасидаги муаммоларни ҳал этиши учун вақт кераклигини айтиб ўтди.

Футболчиларнинг юрагида ғалабага бўлган ишончни уйғотиш учун вақт керак. Кучли жамоа уй учрашувларида бунча кўп очко йўқотиши керак эмас. (“Манчестер Сити” “Этихад”даги 15 ўйинда 8 тасида ғалаба қозонган). Футболчиларнинг ҳаёлларидаги муаммо уларнинг тажрибасида эмас, бу уларда доим бўлган, – дейди Гвардиола.

Биз “Монако”га ютқазиб, ЕЧЛни тарк этдик. Бунгача “Ливерпуль”, “Арсенал” ва “Челси” қарши ўйинларнинг бирортасида ғалаба қозона олмадик. Бироқ “Халл Сити”га қарши баҳсда мухлислар қўллаб-қувватлашди. Испания ва Италияда бунақаси бўлмайди.