Ҳамиджон Актамов: Ўша вазиятда нима бўлганини ҳамма кўрди

“Қизилқум” – “Металлург” (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қизилқум” бош мураббийи Ҳамиджон Актамов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Ўйин ҳисобга мос бўлди, деб ҳисобламайман. Меҳмонлар яратилган вазиятлардан ўта самарали фойдаланишди. Биринчи голда марказий ҳимоячиларимизнинг хатосидан бекободликлар ҳужумчиси самарали фойдаланди. Иккинчи бўлимда энди вазиятни ўнглашга ҳаракат қилиб турган вақтимизда яна қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни қисқартиришга эришдик. Шундан кейин ҳам ташаббусни тўлиқ қўлга олиб, гол уриш учун ҳаракат қилдик. Аммо шу охирги зарбани йўллашга, бекободлик ҳимоячилар имкон беришмади.

Иккинчи бўлим ўрталарида Йовановичнинг зарбасидан кейин тўп “Металлург” ҳимоячисининг қўлига тегди. Ўша вазиятни такроран кўриб, бунга аниқ ишонч ҳосил қилдик. Аммо пенальти белгиланмади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ўша вазиятда нима бўлганини ҳамма кўрди. Улар ҳақида гапирган билан натижа ўзгариб қолмайди. Вазиятга назоратчи муносиб баҳони беради, деб ўйлайман. Биринчи бўлимда тўп неччи дақиқа майдонда бўлди? Иккинчи бўлимдачи? Лекин ўйин охирида бор йўғи уч дақиқа қўшиб берилди...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!