Ҳамюртимиз Санжар Турсунов чорак финалга йўлланма олди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг Осиё чемпионатидаги зафарли юришлари давом этмоқда. 91 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Санжар Турсунов жанубий кореялик Ҳёнкю Кимни мағлуб этди.

Ушбу жангга қадар, 75 килограмм вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов Фаластин вакили Қосим Абудабаатни осонлик билан 35 сонияда таслим этилди.

Хусусан, 64 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик боксчи Иқболжон Холдоров Ҳиндистон вакили Ашишга қарши жанг олиб борди.

Уч раунд давом этган баҳсда Иқболжон Холдоров тўлиқ устунлик билан рақибини мағлуб этди.

Шунингдек, 49 килограммгача бўлган вазнда рингга чиққан ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов чемпионатдаги юришини ғалаба билан бошлади. Уч раунд давом этган баҳсда терма жамоамиз вакили Шри Ланкадан ташриф буюрган Тиванка Паллеҳани мутлоқ устунлик билан мағлуб этди.

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!