Ҳамза Каримов “Нефтчи” сафига қўшилди

 

Фарғонанинг “Нефтчи” футбол клуби Олий лига-2017га тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бормоқда. Пойтахт йиғини бошланишидан аввал жамоа “Сўғдиёна”дан Музаффар Музаффаров ва “Навбаҳор”дан Акрам Баҳриддиновларни ўз сафига расман қўшиб олганини маълум қилинганди

Тошкент йиғин доирасида яна бир янги номга гувоҳи бўлиш мумкин. Ўзининг “Насаф” жамоасидаги ишончли ўйинлари билан мухлисларга танилган тажрибали Ҳамза Каримов “Нефтчи” жамоаси машғулотларига келиб қўшилди.

Шунингдек ўтган мавсумни “Металлург”да ўтказган Саиджон Абдужабборов ҳам “Нефтчи” ихтиёрида эканлигини айтиб ўтиш мумкиндир. Қуйида машғулотлардан суратларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!