Ҳарри Кейн Тьерри Анридан зўр чиқиб қолди ёхуд энг тезкор тўпурарлар рейтинги

2 январь, 08:14 845

Ҳарри Кейн Тьерри Анридан зўр чиқиб қолди ёхуд энг тезкор тўпурарлар рейтинги

Англия премьер-лигасининг навбатдаги турида "Уотфорд" дарвозасини икки маротаба ишғол қилган "Тоттенхэм" ҳужумчичи Ҳарри Кейн дастлабки юзта учрашувда энг кўп гол урган футболчилар қаторига қўшилди.
 
Англия чемпионатларидаги юзинчи учрашувида 59-голини киритган Ҳарри Кейн бу рўйхатда саккизинчи поғонадан жой олган "Арсенал"нинг машҳур ҳужумчиси Тьерри Анрига етиб олди. Кейн АПЛдаги фаолиятини 2012 йилнинг 3 августида бошлаган. 23 ёшли футболчи жорий мавсумда 17 та ўйинда 12 та гол урди.
 
 
Юзта учрашувда кўп гол уриш бўйича Алан Ширер пешқадамлик қилмоқда. "Ньюкасл"нинг афсонавий ҳужумчиси қайд этган натидани ҳали ҳеч ким такрорлай олгани йўқ.
 
Умумий рўйхат билан танишинг:
 
1. Алан Ширер (79 гол)
 
 
2. Рууд ван Нистельрой (68)
 
3. Серхио Агуэро (64)
 
4. Энди Коул (63)
 
Фернандо Торрес (63)
 
 
Робби Фаулер (63)
 
7. Луис Суарес (62)
 
8. Ҳарри Кейн (59)
 
Тьерри Анри (59)