Ҳаёт ўзгарди. «Милан» «Ювентус» футболчисини кўзламоқда

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо «Милан»нинг ушбу трансфер бозоридаги асосий мақсадидир. Бу ҳақда итальян ОАВ хабар тарқатди.

«Россонерилар» бош мураббийи Винченцо Монтелла 29 ёшли футболчи орқали ўнг қанотни кучайтиришни мақса қилган.

«Милан» Сусо билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаса, колумбиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради. Сусонинг «россонерилар» билан амалдаги шартномаси эса 2019 йилда ниҳоясига етади.

Куадрадога «ПСЖ», «Арсенал» хамда «Валенсия» жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Якунига етган мавсумда Куадрадо А Серияда 30 ўйинда иштирок этди ва иккита гол киритиб, 6 голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!