"Ҳоким Кубоги-2017" Кундалиги. Иккинчи кунги натижалар

 

Бироз аввал Фарғона вилояти стадионларида ўтказилаётган “Ҳоким Кубоги-2017” халқаро турнирининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди. Бугунги кун тартибидан фақатгина иккита учрашув ўрин олган эди.

Датлабкли баҳсда Фарғона давлат университетининг стадионига ташриф буюрган мухлислар “Андижон” – “Машъал” қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишди. Муросасиз тарзда ўтган бу баҳсда андижонликлар Бахтиёр Косимовнинг учрашувнинг 81-дақиқасида киритган тўпи эвазига ғалабани қўлга киритишди.

Навбатдаги учрашувда эса “Цементчи” (Қувасой) аъзолари қўшни вилоят вакили “Норин” (Ҳаққулобод) клуби билан кураш олиб борди. Дастлабки дақиқалардан ҳужумкор тарзда бошланган ушбу учрашув давомида томонлар бир неча қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. биринчи бўлим ўрталарида “Цементчи” дарвозасига белгиланган 11 метрлик жарима зарбаси ҳам ҳаққулободликлар томонидан ноаниқ тарзда амалга оширилди. Бироқ Фаррух Нурлибоев учрашувдаги ўз мақсадига эришди ва «Цеметчи» дарвозасини ишғол этди. Ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди. 

“В” гуруҳи

1-тур

“Андижон” - ”Машъал” 1:0

Гол: Бахтиер Косимов 81' пен

"Андижон": 16. Даврон Жўрақулов, 6. Иброҳим Отахонов (С), 8. Мақсуд Маҳмудов, 17. Ғайрат Жўраев, 18. Фарҳод Бекмуратов, 22. Санжар Асқаралиев, 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 32. Алишер Абдувоҳидов, 33. Акбар Ходжаев, 44. Дилмурод Маҳмудов, 60. Ойбек Нурматов.

Захира: 21. Фарруҳ Турдалиев, 15. Артур Маматказин, 19. Бобур Фарҳодов, 25. Бахтиёр Қосимов, 28. Жаҳонгир Мақсудов, 34. Аброр Комилов, 70. Шукур Жумабоев.

"Машъал": 30. Ботир Носиров, 7. Зоҳир Қўзибоев, 17. Владислав Павленко, 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Раҳмонов, 27. Бобур Қосимов, 28. Марадона Сафаров, 33. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 90. Зафар Тўраев (С), 98. Максим Липин.

Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 6. Сардор Абдураимов, 9. Ҳумоюн Муртазоев, 11. Аббос Омонов, 23. Кенжа Тўраев, 70. Мадалиев, 80. Отабек Қиличев.

“Цементчи” - “Норин” 0:1

Гол: Фаррух Нурлибоев

“Цементчи”: Илхом Жуманов, Жўрабек Якубов, Оқилбек Махмудов, Рахматилло Мелибоев,  Абдухолик Қурбонов, Отабек Ахмаджонов, Элёр Акбаров, Ислом Каримов, Умидджон Матмусаев, Фехруз Салохитдинов, Даврон Маматов.

Захира: Дилмурод Мамаюсупов, Даврон Исоқов, Муҳаммадсултон Фозилов, Сардор Сотволдиев, Амирхон Иброхимов, Нурлибек Таласбоев, Асрор Рахмонов

“Норин”: Артур Парванов, Фаррух Нурлибоев, Достон Ибрагимов, Рустам Аъзамов, Сарвар Сафаров, Элдор Эргашев, Шоҳжаҳон Аббосов, Шоирбек Рўзиев, Умарбек Тўхтасинов, Муроджон Тўйчибоев, Билол Шарофуддинов.

Захира: Мухиддин Ахмедов, Жамолиддин Сирожиддинов, Алижон Алижонов, Илҳомжон Тожибоев, Шокиржон Ёқубжонов, Мардонжон Ғуломназаров, Ислом Исмоилов.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!