“Ҳокими Кубоги-2017” кундалиги: Тўққизинчи кун

Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасинингСваДгуруҳи вакиллари охирги тур ўйинларини ўтказишди. Кеча мусобақада бешта учрашув бўлиб ўтди.

“Тошлоқ”нинг ғалабаси

“С” гуруҳидаги охирги турда “Тошлоқ” футболчилари “Нефтчи-2” вакилларига қарши майдонга тушиб, 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу учрашувда ҳам тошлоқликлар етакчиси Достон Турсунзода ўз ҳисобига яна иккита гол ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.

Тошлоқжамоаси мусобақанинг кашфиётларидан бири бўлди, дейиш мумкин.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса “Ёзёвон лочинлари” Марғилоннинг “Фаровон” клубига ютқазиб қўйди. Натижада биринчи лига вакили ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади.

“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

“С” гуруҳи

5-тур

3 февраль

Фаровон – Ёзёвон – 2:1

Нефтчи-2 Тошлоқ – 3:4

Якуний жадвал:

Нефтчи-2

4

3

0

1

13-8

9

Фаровон

4

2

0

2

5-7

6

Баркамол авлод

4

1

2

1

11-11

5

Тошлоқ

4

1

2

1

7-7

5

Ёзёвон лочинлари

4

0

2

2

7-10

2

“Машъал-2”да яна йирик ғалаба

Муборакликлар бу сафар ҳам рақибларини йирик ҳисобда тор-мор келтиришди. “Машъал-2” сўнгги турда Сирдарё ёшлар терма жамоасини 7:1 ҳисобида доғда қолдирди.

“Қўқон-1912” ёшлари ҳам турнирни ғалаба билан тугатишди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари 12 очко билан иккинчи ўринни эгаллашди.

“Д” гуруҳи

4-тур

“Қўқон-1912-2” – “Ўз Тонг Хонг Ко” – 2:0

Голлар: Ислом Каримов, Дилшод Баратов.

“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев, 20. Шохрух Холматов, 15. Сардор Исақов, 5. Дониёр Тўлашев, 26. Дилшод Баратов, 7. Иқбол Маликжонов, 22.Ориф Мамажонов, 27. Исмоил Охунжонов, 88. Иброҳим Мухторов, 8. Ислом Каримов, 9. Достон Мелиқўзиев.
Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 4. Сардор Баратов, 3. Мўмин Содиқжонов, 23. Рамзбек Исақов, 17. Рустем Асанов, 14. Иброҳим Аҳмаджонов, 56. Дадахон Сулаймонов.

“Ўз Тонг Хонг Ко”: 1. А. Обабакиров, 18. Ж. Юлдашев, 77. А. Абдуллаев, 3. Ф. Ғофуров, 13. А. Солиохунов, 5. А. Иминов, 25. Б. Исмоилов, 8. А. Арзиев, 21. И. Аҳмедов, 19. А. Абдуқодиров, 20. А. Юлдашев.
Захира: 22. И. Зуҳриддинов, 22. М. Мелибоев, 7. Ж. Ибрагимов, 4. Ж. Нуриддинов, 10. А. Қаҳҳоров, 15. Э. Раҳматуллаев, 23. С. Юлдашев.

Цементчи-2 – ФарДУ – 3:2

Машъал-2 – Сирдарё ётж – 7:1

Якуний жадвал:

Машъал-2

5

4

1

0

18-3

13

Қўқон-1912-2

5

4

0

1

9-4

12

ФарДУ

5

2

1

2

10-7

7

Цементчи-2

5

2

0

3

8-11

6

Ўз Тонг Хонг Ко

5

2

0

3

7-12

6

Сирдарё ёшлар тж

5

0

0

5

4-18

0

БУГУН СЎНГГИ ЯРИМ ФИНАЛЧИ МАЪЛУМ БЎЛАДИ

Бугун гуруҳ босқичининг охирги ўйинлари бўлиб ўтади. Аввалига “Норин” ва “Андижон” вакиллари майдонга тушишади. Куннинг иккинчи учрашувида “Машъал-1” – “Қўқон-1912-1” жамоалари сўнгги ярим финалчи номига ойдинлик киритиб беришади.

“В” гуруҳи

5-тур

4 февраль

Норин – Андижон соат 11:00 ФарДУ СМ

Машъал-1 – Қўқон-1912-1 соат 14:30 ФарДУ СМ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!