Ҳусан Олимжонов: Бугун муросасиз баҳс бўлади

  

Хабарингиз бор, бугун биринчи лига 16-турига старт берилади. Унда “Машъал-2” сафарда “Цементчи” билан куч синашади. Ушбу баҳс олдидан муборакликлар аъзоси Ҳусан Олимжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги рақибимиз чемпионат пешқадами. Биз ҳам етакчилар қаторидамиз. Шу боис бугунги баҳс жуда муросасиз бўлишига шубҳа йўқ. Биз ҳам бугун нималарга қодирлигимизни кўрсатишга интиламиз. Ўйлайманки, бугун жамоамиз билан керакли натижани қўлга киритамиз, - дейди Ҳусан Олимжонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!