Ибрагимович, Бекхэм ва Роналдиньолар ПСЖ шон-шуҳрати музейидан жой олди

5 июль, 19:17 488

Ибрагимович, Бекхэм ва Роналдиньолар ПСЖ шон-шуҳрати музейидан жой олди

Франциянинг ПСЖ клуби расмий сайтида “шон-шуҳрат” бўлими пайдо бўлди. У ерда айни вақтда парижликлар сафида турли йилларда тўп сурган 20 нафар футболчининг исми келтирилган.

Жумладан, Златан Ибрагимович, Роналдиньо ва Дэвид Бекхэм сингари машҳур футболчилар ҳам у ердан ўрин олган.

Тўлиқ рўйҳат қуйидагича кўриниш олган:

Златан Ибрагимович, Дэвид Бекхэм, Роналдиньо, Джей-Джей Окоча, Джордж Веа, Давид Жинола, Рикардо Гомес, Валдо Фильо, Раи, Бернар Лама, Доминик Рошто, Луис Фернандес, Сафет Сушич, Карлос Бьянки, Жан Марк Пилорже, Мустафа Далеб, Жан-Пьер Дольяни, Жан Джоркаефф, Доминик Батеней, Педру Паулета.