Ибрагимович “Арсенал” устидан “кулди”


“Манчестер Юнайтед” клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Саутгемптон”га қарши (3:2) Лига Кубоги финалидан сўнг Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ҳақида тўхталиб ўтди. Гап шундаки, “Арсенал” сўнгги 10 йил давомида икки марта Англия кубогини қўлга киритган ҳолда, бошқа бирорта совринга эга чиқмаган.

Биз ғалаба қозоняпмиз. Етти ой давомида мен клуб билан иккита совринга эга чиқдим. Шундай клублар борки, 10 йиллаб бирор марта ғолиб бўлмайди. Мен етти ойда шунча соврин ютдим. Улар 10 йилда шундай натижа қайд этган, шунинг учун мен мамнунман, – дейди Ибрагимович.

Эслатиб ўтамиз, кеча “Уэмбли” стадионида ўтган финал баҳсида Златан дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасига муносиб ҳисса қўшган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!