Ибрагимович ўз фаолиятида илк бор еврокубокда ғолиб чиқди

Хабарингиз бор, кеча Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида “Аякс” ҳамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари ўртасидаги УЕФА Европа лигаси финал баҳси бўлиб ўтди.

Таъкидлаш керакки, нисбатан тажрибалироқ ҳисобланган Жозе Моуриньо шогирдлари рақибларини 2:0 ҳисобида мағлуб этишиб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди. Шу куни мавсум оҳирларида жиддий жароҳат олган Златан Ибрагимовч ҳам “МЮ” таркибида Европа лигаси ғолиблигини тантана қилди.

Эътиборлиси, бу соврин 35 ёшли футболчининг фаолиятидаги биринчи еврокубок бўлди. Чунки, у бундан аввал на ЕЧЛда ва на ЕЛ ғолиб чиқа олмаган эди. Фақатгина, “Барселона” таркибида УЕФА суперкубогини қўлга киритган.

Европа Лигасида зафар қучган "Манчестер Юнайтед" ЕЧЛга йўлланма олди>>>

“МЮ” ўз тарихидаги илк Европа Лигаси ғолиблигини қандай қўлга киритди? (Видео)>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!