Иброҳимович: Диего Костани қувмайман, менга чемпионлик керак
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович Англиядаги фаолияти давомида тўпурарлар баҳсида эмас, балки АПЛда ғолиб чиқиш ниятида эканини маълум қилди.
- Мен тўпурарлар баҳсида Диего Костани қуваётганим йўқ, - деди Златан Иброҳимович. - Менинг асосий мақсадим Англия чемпиони бўлиш. Мен борган жойимни хабт этган Златан бўламан.
Златан Иброҳимович ўзининг энг яхши уддалай оладиган иши - рақиб дарвозасига гол уриш ва жамоадошлари учун голли вазият яратиб бериш орқали "Манчестер Юнайтед"га хизмати сингаётганидан бахтиёрлигини айтди.
Ёзда "Манчестер Юнайтед" таркибига қўшилган швециялик ҳужумчи Англия премьер лигасида 19 та учрашувда 13 та гол урди ва тўпурарлар баҳсида "Челси" вакили Диего Костадан битта голга ортда қолмоқда.
Фикрлар