Роналду Хамес Родригесни йўлдан урди

12 январь, 09:27 971

 

"Реал" етакчиси Криштиану Роналду ўз жамоадоши Хамес Родригесни "Челси"нинг 90 миллион евролик таклифини қабул қилиш фикридан қайтарди.

Роман Абрамович клуби "Реал"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози бўлаётган Хамес Родригесни ўз таркибига қўшиб олиш учун 90 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи эди. Хамес Родригесга бу таклифга жавоб қайтариш учун етти кун муҳлат берилди. Бироқ, Криштиану Роналду дўстини "Челси"га ўтмасликка кўнлира олди ва колумбиялик футболчи Лондон клубига рад жавобини берди.

Хамес Родригес Испания чемпионатида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди. Футболчи жамоага Зинедин Зидан келганидан буён қолиш ёки кетиш борасида бир фикрга келолмаяпти.

SPORTS.uz