Иброҳимович: Генрихга чиройли гол уришни мен ўргатдим

 

Англия премьер-лигасининг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович жамоадоши Генрих Мхитаряннинг голи лигада энг чиройли гол дея эътироф этилганидан мамнунлигини яширмади.

- Генрихнинг "Сандерленд" дарвозасига урган голи ҳақиқатан ажойиб эди, - дейди Златан Иброҳимович. - Одамлар узоқ вақт буни эслаб юради. Биз Мхитарян билан айнан шунақа зарбани машқ қилган эдик. Мен унга қанақа пас зарурлигини, тўпни қайси усулда тепиш кераклигини, ҳаракат йўналишини ўргатганман. Чиройли голга шерикман.

Златан Иброҳимович Англия чемпионатида 19 та ўйинда 13 та гол урди. Генрих Мхитарян эса 10 марта майдонга тушиб, бир жуфт голга муаллифлик қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!