Иброҳимович "МЮ" раҳбарларига шарт қўйди

 

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоага ўтган ёзда қўшилиб, асосий тўп урарга айланган швециялик ҳужумчи Златан Иброҳимовични ўз таркибида узоқроқ қолишини истамоқда.

Яқинда Златаннинг агенти Мино Райола "Лос-Анжелес Гэлакси" жамоаси билан музокара олиб борганди. Энли манчестерлик раҳбарлар Мино Райолани музокараларга таклиф қилди.

Златан Иброҳимович "Манчестер Юнайтед" таркибида бир йил ўйнашга розилик берди. бунинг учун клуб раҳбарияти унинг маошини Поль Погба ва Уэйн Руниники билан тенглаштириши лозим. Ҳозир ҳужумчи 15 миллион евро маош олади. Агар келишув амалга ошса унинг йиллик маошига яна тўрт миллион евро қўшилади.

Златан Иброҳимович "МЮ" таркибида жами 41 та учрашувда 26 та гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!