Иброҳимович "МЮ"дан кетиши пайига тушди

 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг асосий тўпурари Златан Иброҳимович келаси мавсумни ҳам шу жамоада ўтказишига аминлигини маълум қилган эди.

Бироқ, швециялик ҳужумчи бош мураббийнинг бу гапини тасдиқламади.

- Ҳали ҳеч нарса маълум эмас, - деди Златан Иброҳимович. - Қолишим учун 100 та гол уришим керак. Ҳали ҳеч нарсага эришмадик ва келажакда нима бўлишини кутамиз.

Златан Иброҳимович Англия премьер-лигасида 24 та учрашув ўтказиб, 15 та гол урди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!