Иброҳимович: Мен "МЮ"га вақт йўқотиш учун келмагандим

5 апрель, 22:25 490

Иброҳимович: Мен

 

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Иброҳимович тез орада келажаги борасида бир қарорга келиши лозимлигини таъкидлади.

- Мен 35 ёшдаман, - деди Златан Иброҳимович. - Яна 5-10 йил ўйнайман деб айтолмайман. Кўпи билан 2-3 йил тўп суришим мумкин. Мен вақт ўтказгани эмас, совринларга эга бўлгани келган эдим. Ҳозирча келажагим борасида янгилик йўқ.

Златан Иброҳимович мавсум охирида шартномани узайтириш ёки "Лос-Анжелес Гэлакси" таклифини қабул қилиш борасида бир қарорга келиши керак.

SPORTS.uz